“Реал” ўз сафини испаниялик футболчи билан кучайтирмоқчи
Спорт
−
25 ноябр 2024 2102 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби испаниялик футболчи Мартин Субимендининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар ярим ҳимояда Тони Крооснинг ўрнини тўлдирадиган футболчи қидирмоқда. Клуб “Манчестер Сити”дан Родрини трансфер қилишни режалаштирмаяпти, унинг ўрнига “Реал Сосьедад” футболчисини нишонга олган.
Субимендининг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади. “Реал”дан ташқари 25 ёшли футболчига “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам бефарқ эмас.
Жорий мавсум Субименди басклар сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жорий клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг собиқ футболчиси Каземиро “қироллик клуби” сафига қайтмаслиги хабар қилинганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август