Каземиро “Реал”га қайтмайди
Спорт
−
25 Ноябрь 2024 5262 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро “Реал”га қайтмайди. Бу ҳақда “Trivela” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи Мадрид клубига қайтишни иложсиз ҳисобламоқда, шунинг учун бу борадаги гап-сўзларга эътибор қилмоқчи эмас.
Жорий мавсумда Каземиро “Ман Юнайтед”нинг барча мусобақаларида 17 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” ҳозирда 16 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 32 ёшли Каземирони қишки трансфер ойнасида “Реал” ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь