“Реал” собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Спорт
−
15:05
1860Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирони ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Trivela” хабар берди.
Манбага кўра, Каземиро клубнинг ёш ярим ҳимоячиларининг ривожланишига ёрдам бера оладиган футболчи сифатида кўрилмоқда. Бундан ташқари, у ўйинчиларнинг сўнгги пайтларда олган жароҳатлари туфайли ярим ҳимоя ва ҳимоя тизимидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳам ёрдам бериши мумкин.
Жорий мавсумда Каземиро “Ман Юнайтед”нинг барча турнирларида 16 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Каземиро 2015 йилдан 2022 йилгача Реал сафида тўп тепган, Мадрид клуби билан 5 марта Европа Чемпионлар лигаси, 3 марта Испания чемпионати, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.