“Реал” ўз сафини “Бавария” аъзоси билан кучайтирмоқчи

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Садио Манени сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби ҳужумчини тахминан 25-30 миллион еврога сотишга тайёр. Шу муносабат билан сенегаллик футболчини қўлга киритиш имкониятига “Реал Мадрид” эга чиқмоқчи. “Қироллик клуби” Манени жамоани тарк этган франциялик ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Мане “Бавария”га ўтмасидан аввал Англиянинг “Ливерпуль” клуби сафида ўйнаган ва жамоа билан Англия чемпионига айланганди. Сенегаллик ҳужумчи “Бавария”га ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилди.

Жорий мавсумда у Европа Чемпионлар лигасида “Бавария” “Манчестер Сити”га мағлуб бўлган баҳсда жамоадоши Лерой Саненинг юзига мушт тушириб, муаммога дуч келди. Инсайдерларнинг фикрича, шундан кейин клуб сенегаллик футболчи билан хайрлашишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бавария Ливерпуль Садио Мане

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг