“Реал” ўз ҳимоясини франциялик футболчи билан кучайтирмоқчи
Спорт
−
01 Март 2025 2043 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячилар Антонио Рюдигер ва Давид Алабанинг шартномалари тугайдиган 2026 йилгача жамоа ҳимоясини кучайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” Лондоннинг “Арсенал” жамоасининг 23 ёшли марказий ҳимоячиси Вильям Салибага жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Реал” клуби франциялик футболчини 2027 йилнинг ёзида, унинг “канонирлар” билан шартномаси тугаганда текинга ёки 2026 йилнинг ёзида арзонлаштирилган нархда қўлга киритиш вариантини ўрганмоқда.
Жорий мавсумда Салиба барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг муҳим футболчиларидан бири жамоасининг “Бетис”га қарши ўйинини ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.