“Реал”нинг муҳим футболчиси “Бетис” билан баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
28 Февраль 2025 3853 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг асосий марказий ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания кубоги ярим финалида “Реал Сосьедад”га (1:0) қарши ўйинни ўтказиб юборди. Шунингдек, у Ла Лига доирасида “Бетис”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли ҳам бор. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, уругвайлик ярим ҳимоячининг бўлажак ўйинда иштирок этиши жиддий шубҳа остида. Вальверде мушакларида кичик муаммоларга дуч келмоқда, бу эса ҳозирда унинг тўлиқ машғулот ўтказишига тўсқинлик қилмоқда.
“Реал Мадрид” мураббийлар штаби Вальвердени “Бетис”га қарши ўйинда хавф остига қўймаслиги ва уни Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Атлетико”га қарши биринчи ўйингача тикланиши учун майдонга туширмаслиги мумкин.
Жорий мавсумда Вальверде барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” томонидан 130 миллион еврога баҳоланган 26 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль