“Реал” ўтган мавсумдан қанча даромад олгани маълум бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ўтган мавсумда 16 миллион евро соф фойда кўрди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Умуман ҳисобда, Мадрид клуби 1 073 миллион евро ишлаб олди, бу 2022/23 йилги мавсумдагидан 230 миллион еврога кўп. Солиқ ва ижтимоий тўловлар 277,1 миллион еврони ташкил этди. “Қаймоқранглилар” футболчиларга учта турнирда ғалаба қозонгани учун бонус сифатида 40 миллион евро тўлаган.

“Реал Мадрид”нинг жорий мавсум учун бюджети 1,127 миллиард еврони ташкил этади. Жамоа харажатлари ўтган мавсумга нисбатан 504 миллион евродан 482 миллион еврога камайган. Шу билан бирга, Мадриднинг маркетинг харажатлари сезиларли даражада ошди – 340 миллион евродан 426 миллион еврогача.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қироллик клуби Лукас Васкесни сотиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. 

“Реал” тарбияланувчиси бўлган ва 2015 йилдан буён катталар жамоасида тўп сураётган 33 ёшли футболчига мавсум давомида бошқа жамоалардан бир нечта таклифлар тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид фойда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг