“Реал”нинг янги бош мураббийи тайинланди

Спорт

image

Бугун, 1 июнь куни Карло Анчелотти “Реал”нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш керакки, италиялик мутахассис бугунгача “Эвертон” клубини бошқариб келаётганди.

Аввал айтилганидек, “Интер”нинг собиқ устози Антонио Конте билан “Реал” вакиллари бевосита алоқада бўлмаган. Унинг "Реал"га келиши борасидаги хабарлар шунчаки миш-миш холос.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача "Реал" бош мураббийи сифатида ишлаган. Италиялик мутахассис бошқарувида "қаймоқранглилар" Чемпионлар Лигаси, Испания Кубоги, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, "Реал"ни Анчелоттигача Зинедин Зидан бошқариб келаётганди. У мавсум тугаши билан жамоани тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Футбол Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг