Расман: Зидан “Реал”дан кетди

Спорт 4935
image

Испаниянинг “Реал” футбол клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

“Реал” клуби Зиданнинг ушбу қарорини ҳурмат қилишини таъкидлаган ва йиллар давомидаги фидокорона меҳнати учун унга миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зинедин Зидан ушбу мавсум охирида ўз лавозимидан кетмоқчилиги хабар қилинганди. Кейин эса, клуб раҳбарияти Зидан мавсум охирида мураббийликдан кетган тақдирда унинг ўрнига қўйиш учун жамоага италиялик мутахассис Карло Анчелотти номзодини кўриб чиаётгани маълум бўлди.

Маълумот учун, Зинедин Зидан илк бор 2016 йилнинг 4 январида, Рафаел Бенитес ўрнига “Реал” бош мураббийи этиб тайинланган. Кейин эса, 2018 йил 31 майда "қаймоқранглилар" чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаганликлари учун, Зидан матбуот анжумани ўтказиб, унда “Реал” бош мураббийлигидан кетишини эълон қилган. Орадан  бир йил ўтгач эса 2019 йил 11 март куни Мадрид клуби сайтида Зидан яна клуб бош мураббийи лавозимига тайинланиши эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Зидан бошчилигида "Реал" Испания миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Чемпионлар лигаснининг ярим финалида эса "Челси"га мағлуб бўлди.

Сардор Тўланбоев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3
t
×