“Реал” собиқ футболчисини ўз сафига қайтарадими?
Спорт
−
07 Октябрь
6985Мадриднинг “Реал” клуби қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль узоқ вақт муддатга сафдан чиқди. Клуб раҳбарияти унинг ўрнига ПСЖ аъзоси Ашраф Ҳакимини олиб келиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, қироллик клуби энди ўзининг собиқ қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими билан қизиқмаяпти. Аввалроқ у Карвахалнинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрилган бўлсада, марокашлик футболчи ҳозирда “Реал”га ўтиш учун номзод эмас.
Қироллик клуби ҳамон “Ливерпуль”дан Трент Александр-Арнольдни Карвахаль ўрнига идеал вариант сифатида кўрмоқда. “Мерсисайдликлар” тарбияланувчисини “Реал” сотиб олиши ҳақидаги гаплар анчадан бери айланмоқда ва маълумотларга кўра, “Реал” англиялик футболчини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Агар “Реал” Арнольд билан шартнома имзолай олмаса, Ҳакими трансфери учун курашга киришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг бошқа бир ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиққанлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси