“Реал” Погбанинг ўрнига бошқа футболчи сотиб олади

Спорт

image

Голландия терма жамоаси ва “Аякс” клуби ярим ҳимочиси Донни ван де Беек Мадриднинг “Реал” клуби сафига бориб қўшилиши мумкин.

Мадридликлар раҳбарияти ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида “Манчесмтер Юнайтед”дан Поль Погбани олиб келмоқчи эди. Аммо, англияликлар футболчини сотишни истамаяпти. Агарда таклиф 180 млн евродан ошадиган бўлса, ўйлаб кўришини маълум қилган.

“Қироллик клуби” раҳбарияти Погба учун 120 млндан ортиқ бера олмайди. Шу боисдан унинг ўрнига нисбатан арзонроқ футболчи харид қилишга уринмоқда. 

Ван де Беекнинг трансфер нархи 70 млн еврога баҳоланмоқда. Қолаверса футболчи ҳужумда ҳам, ҳимояланишда ҳам бир хилда фаоллик билан ҳаракатлана олади.

Эслатиб ўтамиз, ван де Беек ўтган мавсумда Голландия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Аякс Донни ван де Беек

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг