“Реал”нинг собиқ бош мураббийи АПЛда иш бошлайдиган бўлди

Спорт 2901
image

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги Англиянинг “Вулверхэмптон” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. 

Хабарга кўра, аслида испаниялик мухатахассис 2016 йилда “бўрилар” мураббийи бўлиши мумкин эди. Клуб раҳбарияти Хулен билан оғзаки келишувга ҳам эришган,аммо, якунда Испания терма жамоасининг таклифи Лопетегининг режаларини ўзгартириб юборган.

Хулен Лопетеги жорий йилнинг 14 ноябридан жамоада иш бошлайди. Мураббийнинг сўнгги иш жойи Испаниянинг “Севилья” клуби бўлди.

Маълумот учун, мутахассис 2019-2020 йилги мавсумда Андалусия клуби билан Европа лигасида ғолиб чиққан.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×