“Реал”нинг Олимпиадага муносабати эскирган – Дешам
Спорт
−
19 Март
1897Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг Париж Олимпиадасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Гап шундаки, Мадриднинг “Реал” клуби Франция футбол федерациясига 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун асосий таркиб футболчиларини қўйиб юборишдан бош тортгани ҳақида электрон почта орқали хабар берган. “Қаймоқранглилар” Орельен Чуамени, Эдуардо Камавинга ва эҳтимол Мбаппе каби футболчиларни Олимпиадада ўйнашига рухсат бериш мажбурияти йўқлигини билдирган.
“Умуман олганда, сиз бу саволни Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анрига беришингиз керак. “Реал Мадрид”нинг Олимпиадага бўлган муносабати бироз эскирган”, дейди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Франция чемпионатида тарихий натижани қайд этгани хабар қилинганди.
У чемпионат 26-туридан ўрин олган ўйинда “Монпелье” дарвозасига 3 та тўп киритиб, Париж клуби тарихида 250 та гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15