Мбаппе яна бир тарихий натижани қайд этди

Спорт

image

Франция 1-лигасининг 26-туридан ўрин олган ўйинда “Монпелье” ва ПСЖ жамоалари тўқнаш келди. “Стад де ла Моссон” стадионида бўлиб ўтган учрашувда ПСЖ мезбонларни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе 3 та гол урди. Ушбу хет-трик эвазига Мбаппе ПСЖ сафида барча мусобақалардаги голлари сонини 250 тага етказди. Шундай қилиб, 25 ёшли футболчи Париж клуби тарихида 250 та гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди.

Ҳозирда Килиан 188 та гол билан Франция чемпионати тўпурарлари рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турибди. Бунинг учун форвардга 241 та учрашув етарли бўлди. Бу борада Мбаппе 425 ўйинда 187 гол урган “Лион” ва “Црвена звезда”нинг собиқ ҳужумчиси Флори Ди Наллони ортда қолдирди.

Маълумот учун, Франция чемпионатининг ортда қолган 26 та туридан сўнг, ПСЖ 59 очко жамғариб, етакчилик қилмоқда. Парижликларнинг энг таъқибчиси “Брест” ҳисобида эса 47 очко мавжуд. Чемпионат якунланишига яна 8 та тур ўйини қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг