“Реал”нинг 7-рақамли футболчиси “Арсенал”га ўтади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Мариано Диас яқин вақтлар ичида Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтиши мумкин. 

Ўтган мавсум аввалида “Лион” клубидан Мадридга кўчиб ўтган футболчи “Реал” асосий таркибидан муқим жой эгаллай олмади. Қолаверса, “қироллик клуби” жорий трансфер вақтида жамоанинг ҳужумдаги чизиғини етарлича кучайтира оладиган футболчиларни харид қилди. Шу сабабдан Зидан янги мавсумда ҳам Диасга етарли даражадаги ўйин амалиётини вада қила олмаслиги мумкин.

“Реал” футболчи учун етарли даражадаги маблағни бера оладиган клуб билан музокараларга киришишга тайёр. “Арсенал” эса Мадрид тарбияланувчиси учун 20 млн евро таклиф қилмоқда. Бунга испан клубининг муносабати ҳали эълон қилинмади.

Маълумот учун, Мариано Диас ўтган мавсумда “Реал” таркибида 19 ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 4 бор ишғол этган эди.

Аввалроқ, "Арсенал" клуби ўз футболчиси Месут Ўзилни Туркиянинг "Фенербахчи" клубига сотмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Арсенал Мариано Диас

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг