Германия термасидан қувилган футболчи Туркияда ўйнамоқчи
Спорт
−
10 Июль 2019
4664Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўз фаолиятини Туркиянинг “Фенербахче” клубида давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, турклар футболчини бир мавсумга ижарага олмоқчи. Аммо, Лондонликлар уни тўлиқ сотиб юборишни хоҳламоқда. Ўзилнинг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолиятини 2018 йилнинг ёзида Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг якунлаган эди. Унинг бу қарорга келишига мундиалгача Ўзилнинг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганини немис мухлислари ва Германия футбол иттифоқи раҳбариятининг кескин танқид қилгани сабаб бўлган эди.
Маълумот учун, Месут Ўзил жорий йилнинг 7 июнь куни ўз тўйини Истанбул шаҳрида ўтказган эди. Тўйда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған иштирок этиб, гувоҳлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Месут Ўзил Лондоннинг “Арсенал” клуби сафида 2013 йилнинг ёзидан буён ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсум футболчи клуб сафида Премьер лигада 24 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урган ва 3 та голга пас берган эди.
LiveБарчаси