“Реал” Мбаппенинг ўтиш харажатлари 400 млн евродан ошишини маълум қилди

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби ПСЖ ҳужумчиси Киллиан Мбаппенинг трансфер харажатлари 400 млн евродан ошишини маълум қилди. Бу ҳақда “Маrcа” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал” Килиан Мбаппе трансфери устида фаол иш олиб бормаяпти. Бунинг сабаби футболчининг ўтиш харажатлари барча тўловларни қўшиб ҳисоблаганда, 400 миллион евродан ошиши кутилмоқда. “Қироллик клуби” эса бунча пулни сарфлаш ниятида эмас.

Форварднинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Парижликлар футболчига иккита, шартномани узайтириш ёки шу ёзда жамоани тарк этиш таклифини берди. Гап шундаки, ПСЖ Мбаппени шу ёзда пулламаса, кейинги мавсум якунида текинга бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Бу эса айнан “Реал Мадрид”нинг тактикасига мос келади. “Қаймоқранглилар” 2024 йилда Килианни  ҳеч қандай сарф-харажатларсиз қўлга киритиш истагида.

Маълумот учун, Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 ўйинда 41 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган. “Transfermarkt” портали уни 180 миллион еврога баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг