“Реал” Мбаппега нечанчи рақамни бермоқчи?
Спорт
−
22 Январь
4172Мадриднинг “Реал” клуби франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега ярим ҳимоячи Лука Модричга тегишли бўлган 10-рақамни таклиф қилди. Бу ҳақда “Sports Zone” хабар берди.
Маълум бўлишича, Модрич мадридликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас ва у фаолиятини бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Хорватиялик тўп устаси учун манфаатли вариантлардан бири бу Саудия Арабистони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” ва Килиан Мбаппе вакиллари ўртасидаги музокаралар натижасида принципиал келишувга эришилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, Мбаппе Мадрид клубига ўтишини тасдиқлашдан олдин ПСЖнинг таклифларини эшитмоқчи.
Мбаппе 2018 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси 2024 йилда якунига етади.