“Реал Мадрид” клуби ЙТҲга учради

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси футболчи ва мураббийлар штабини олиб кетаётган автобус Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “РБ Лейпциг”га қарши ўйинга кетаётганда ҳалокатга учради. Бу ҳақда “El Chiringuito” маълум қилди.

Манбага кўра, ҳодиса Германияда юз берган. Катта йўл бўйлаб кетаётган машина ҳайдовчиси испаниялик футболчиларни олиб кетаётган автобусни суратга олмоқчи бўлган, бироқ ўша пайтда бошқарувни йўқотиб қўйган, оқибатда машина “Реал Мадрид” клуби автобуси билан тўқнашиб кетган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч кимга жиддий шикаст етмаган.

Аслида “Реал Мадрид” дастлаб самолётда белгиланган жойга бориши керак эди, аммо Лейпциг аэропортидаги иш ташлаш туфайли футболчилар бўлган самолёт Эрфурт шаҳрига қўнган ва у ердан жамоа автобусда 160 км йўл босиб, керакли манзилга етиб келган.

Маълумот учун, бугун, 13 февраль куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Реал Мадрид” ва “РБ Лейпциг” жамоалари ўртасидаги илк ўйин “Ред Булл Арена”да бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 6 март куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Лейпциг Европа Чемпионлар Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made