“Реал” Лунинни Лондонга олиб кетмоқчи эмас
Спорт
−
30 Май
2922Мадриднинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) финалига украиналик дарвозабон Андрей Лунинсиз боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Madrid Universal” хабар берди.
Манбага кўра, қироллик клубининг бу қарори посбоннинг касаллиги билан боғлиқ. 27 май куни Луниннинг иситмаси борлиги маълум бўлди.
Мадрид клуби мутасаддилари украиналик касалини бошқа ўйинчиларга юқтириши мумкинлигидан қўрқимоқда ва шунинг учун клуб унинг жамоа билан учишини истамаяпти, бироқ тахминларга кўра, Лунин 1 июнга қадар тўлиқ соғайиб, “Боруссия”га қарши финалда иштирок эта олади.
Маълумот учун, ЕЧЛ финали Тошкент вақти билан 2 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади. Баҳсга Лондондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни ЕЧЛ финалида “Реал” дарвозасини Лунин эмас, Куртуа қўриқлаши хабар қилинганди.