“Реал” Кроосга ўринбосар излай бошлади

Спорт

image

“Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес “Реал Мадрид” қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” ярим ҳимоячи Тони Кроос фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан кейин, унинг ўрнига ўринбосар қидира бошлаган. Киммих ва Родри клуб учун устувор вариантлар ҳисобланади. 

Маълумот учун, Кроос 2014 йилнинг июлида “Бавария”дан “Реал”га ўтган эди. Унинг трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил этган, футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. “Transfermarkt” немис футболчисини 12 миллион еврога баҳоламоқда, Кроос “Реал” сафида жами 463 ўйин ўтказиб, 28 гол урди ва 98 голга ассистентлик қилди.

“Реал” билан ярим ҳимоячи 4 та Испания чемпионати, бир марта Испания кубоги ва 4 та Испания Суперкубоги, шунингдек, тўрт марта Европа Чемпионлар лигаси соврини, 4 та UEFA Суперкубоги ва 5 марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Кросснинг ўрнига Жуд Беллингемни немис футболчисига ўринбосар сифатида кўраётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бавария Родриго Тони Кроос Йозуа Киммих

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made