“Реал” Кроос ўрнига футболчи сотиб оладими?

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Тони Кроос ўрнига ҳеч ким билан шартнома имзоламайди. Бу ҳақда “El Partidazo” хабар берди.

Манбага кўра, "қироллик клуби" Крооснинг ўринбосари сифатида англиялик етакчиси Жуд Беллингемни кўрмоқда.

34 ёшли германиялик 2024 йилда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлайди. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. 

Кроос 2014 йилнинг июлида “Бавария”дан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил этган, футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. “Transfermarkt” немис футболчисини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Умумий ҳисобда, Кроос “қироллик клуби” сафида 463 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урди ва 98 та голли узатмани амалга оширди. “Реал” билан ярим ҳимоячи 4 та Испания чемпионати, бир марта Испания кубоги ва 4 та Испания Суперкубоги, шунингдек, 4 та Европа Чемпионлар лигаси соврини, 4 та UEFA Суперкубоги ва 5 та клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тони Кроос Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made