“Реал” Карвахалга ўринбосар қидиришни бошлади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби Даниэль Карвахаль жароҳатидан сўнг фаол равишда янги ҳимоячи изламоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, клуб асосий номзодлардан бирига айланган 21 ёшли “Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Люкебанинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Яна бир номзод “Аякс”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Йоррел Хато бўлиб, у аллақачон Нидерландия терма жамоасига чақирув олган.

Яна бир вариант - 18 ёшли  Витор Рейс, у “Палмейрас”нинг асосий жамоаси ва Бразилия ёшлар жамоасида ўйнайди.

Қайд этиш жоиз, Карвахаль Испания чемпионатининг 9-турида “Вильяреал” билан баҳсда тиззасидан жиддий жароҳат олди. У операция қилинади ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. “Реал”га ўтиши мумкин бўлганлар орасида Трент Александр-Арнольд кўрсатилган, аммо унинг “Ливерпуль”даги шартномасининг ноаниқлиги вазиятни мураккаблаштиради.

Ҳозирча Лукас Васкес бош мураббий Карло Анчелотти учун асосий вариант бўлиб қолмоқда. Жорий мавсумда Васкес 8 учрашувда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Даниэль Карвахаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг