“Реал” Искодан қутулмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда АВС нашри хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелоттининг режаларидан ўрин олмаган. Қайд этилишича, айни дамда “Реал” ярим ҳимоячини текинга қўйиб юборишга тайёр бироқ Искони трансфер қилиш бўйича бирорта ҳам таклиф бўлгани йўқ. Исконинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Иско “Қироллик клуби”га 2013 йилда “Малага”дан кўчиб ўтган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг 7 та учрашувида қатнашиб, 1 та гол урган. 

У “Реал Мадрид” таркибида Ла лига (2016/17, 2019/20), UEFA Чемпионлар лигаси (2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18), шунингдек Испания кубоги (2013/14) ва суперкубоги (2017, 2019) ғолиблигини қўлга киритган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Иско Анчелотти UEFA чемпионлар лигаси Малага

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг