Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтирди

Спорт

image
Футбол бўйича Бразилия миллий терма жамоаси италиялик мутахассис Карло Анчелотти билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

Янги келишувга кўра, Анчелотти Бразилия терма жамоасини 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар бошқаради. Италиялик мураббий жамоани 2025 йил май ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 10 та ўйин ўтказиб, 5 та ғалаба, 2 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган.

66 ёшли Анчелотти Бразилия терма жамоасига келишидан аввал “Реал Мадрид”ни бошқарган. У мадридликлар сафида 2013-2015 ҳамда 2021-2025 йилларда фаолият олиб борган. Анчелотти бошчилигида “Реал” уч марта Чемпионлар лигаси ва UEFA Суперкубоги, икки мартадан Испания чемпионати, Испания Кубоги, Испания Суперкубоги ҳамда FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Шунингдек, италиялик мутахассис Чемпионлар лигасида энг кўп ғалаба қозонган мураббий ҳисобланади. У яна икки бор “Милан” билан ҳам ушбу турнир бош совринини қўлга киритган. Ҳозирда 15 та соврин билан Анчелотти “Реал Мадрид” тарихидаги энг совриндор мураббий бўлиб турибди.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Канада, Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади. Унда Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан “C” гуруҳидан жой олган.

Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бразилия Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг