“Реал” ғалаба қозониб пешқадамга айланди

Спорт

image

Бугун, 30 октябрь куни Испания Ла лигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувларга старт берилди.

Карим Бенземасиз “Реал Мадрид” “Эльче” майдонига сафар қилди ва ғалаба қозонди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Винисиус Жуниор Мариано Диаснинг узатмасидан сўнг, ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида мезбонлар футболчиси Рауль Гутига қўполлиги учун қизил картока кўрсатилди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас яна Винисиус гол уриб, ўртадаги фарқни иккитага оширди. Бу сафар Модрич унга тўпни етказиб берган эди.

86-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитаонинг қўпол хатосидан сўнг, Пере Милья Тибо Куртуа дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни қисқартирди.

Ғалаба эвазига “Қироллик клуби” очколар сонини 24 тага етказиб олган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи поғонадаги “Реал Сосьедад”да ҳам шунча очко мавжуд. Бироқ Сан-Себастьян клуби 12-турда “Атлетик Бильбао”га қарши баҳс олиб боради. “Қаймоқранглилар” ҳисобида битта қолдирилган учрашув бор.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Ла лига La liga Винисиус Эльче

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг