“Реал” футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди
Спорт
−
20 Март
7960“Реал Мадрид” ҳимоячиси Давид Алаба ҳали-бери сафга қайтмайди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, ҳимоячининг тикланиш жараёни кутилганидан секинроқ ўтмоқда. Реабилитация жараёнини тезлаштириш учун клуб шифокорлари футболчини Австрияга уйига жўнатишди.
Алаба декабрь ойида жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Унинг қайтиш муддати келаси мавсум бошига белгиланган, аммо бу ҳозирча шубҳа остида.
31 ёшли австриялик жароҳатидан аввал “қаймоқранглилар” таркибида барча турнирларда 17 та учрашувда қатнашиб, 2 та голли узатмани қайд этишга муваффақ бўлди.
Ҳозирда “Реал” Ла Лигада ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Халқаро танаффусдан кейин “қироллик клуби” 31 март куни “Атлетик Бильбао”га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” посбони Тибо Куртуа янги жароҳат олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь