“Барселона” “Реал”нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда
Спорт
−
11:33 304 1 дақиқа
“Барселона” клуби “Реал Мадрид”нинг собиқ ҳимоячиси Давид Алабанинг ҳолатини кузатиб бормоқда ва уни эркин агент сифатида таркибга қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 34 ёшли футболчини “Бавария”да бирга ишлаган давридан яхши билади ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи.
“Барселона” Алабани марказий ҳимояда ҳам, қанотда ҳам ўйнай оладиган универсал футболчи сифатида баҳоламоқда. Бироқ австриялик футболчининг фаолиятини давом эттириш учун энг эҳтимолий варианти ҳозирча Италия чемпионатига ўтиш бўлиб турибди. Унга “Рома” ва “Лацио” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Алаба 2021 йилдан 2026 йилгача “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилди. Бу вақт давомида у барча мусобақаларда 132 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи 2026 йил ёзида Мадрид клубини тарк этиб, эркин агентга айланди.