“Реал” футболчиси Берлин аҳолисига ёрдам кўрсатди

Спорт

image

“Реал Мадрид” клубининг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер Берлин аҳолисига 1700 дона қишки кийим-кечак совға қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум бўлишича, айни кунларда Германия пойтахтида ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушмоқда. Уйсизлар ва кам таъминланганлар Under Armour брендининг термал ички кийими, куртка, бош кийими, шарф ва бошқа турдаги кийимлар билан таъминланган. 

Маълумот учун, Рюдигер 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида  "Челси"дан “Реал”га ўтган эди. Футболчи жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Англия клуби сафида ҳимоячи Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва UEFA Суперкубоги каби турнирларда ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Реал Мадрид Антонио Рюдигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made