“Реал” бош мураббийини истеъфога чиқариши мумкин
Спорт
−
23 Февраль 3150 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда“Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, қарор Чемпионлар лигаси плай-офф босқичида “Бенфика”га қарши жавоб учрашувидан сўнг қабул қилиниши эҳтимолдан холи эмас.
Маълумотларга кўра, мадридликлар раҳбариятини испаниялик мутахассиснинг айрим қарорлари қониқтирмаяпти.
Таъкидланишича, мураббийнинг клуб раҳбарияти орасидаги обрўси аста-секин пасайиб бормоқда. Шунингдек, аниқ ва барқарор ўйин услубининг шаклланмагани жамоа ичида тушунмовчилик ва чалкашликларга сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Арбелоа 2026 йил январидан буён “Реал Мадрид”ни бошқариб келмоқда. 43 ёшли мураббий қўл остида мадридликлар 10 та учрашув ўтказиб, 7 тасида ғалаба қозонган ва 3 бор мағлубиятга учраган.
Испания чемпионатининг 25-туридан сўнг “қаймоқранглилар” 60 очко билан турнир жадвалида 2-поғонада бормоқда.
Live
Барчаси