“Реал” ҳимоячиси билан янги шартнома тузмоқчи

Спорт

image

“Реал Мадрид” ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Васкес билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда. Журналист Маттео Мореттонинг ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, испаниялик футболчи яна камида бир мавсум “Сантьяго Бернабеу” клубида қолиши мумкин. Васкеснинг ўзи ҳозирда янги шартнома бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганини айтган, лекин аслида футболчининг агенти “Реал” билан шартномани узайтириш борасида самарали мулоқот қилмоқда. 

Маълумот учун, Лукаснинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Васкес сўнгги “Эль-класико”да гол урди, пенальти ишлади ва голли узатмани амалга оширди. Лукас қаймоқранглиларнинг 3:2 ҳисобида ғалабасига энг катта ҳиссани қўшди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” яна бир футболчиси Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукас Васкес Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made