Расман: Жалолиддин Машарипов “Ал-Наср”даги фаолиятини якунлади
Спорт
−
17 Август 2023
15481Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ўзбекистонлик 29 ёшли футболчи Жалолиддин Машарипов билан шартномани бекор қилган. Машарипов ҳозирда эркин агент ва унинг янги жамоаси номи тез орада эълон қилинади.
Маълумот учун, Машарипов 2021 йилдан буён “Ал-Наср”да тўп тепиб келаётган эди. У ўтган 2022/2023 йилги мавсумда Ар-Риёд клуби таркибида 16 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Машарипов фаолиятини Туркиянинг “Трабзонспор” клубида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, вингерга Саудиянинг ўзидан ҳам таклифлар бор.