Расман: Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси тўхтатилди

Спорт

image

Коронавирус эпидемияси дунё бўйлаб кенг тарқалаётгани сабаб УЕФА Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги учрашувларни ёпиқ эшиклар ортида ўтказди. CoVID-19 вируси сабаб, УЕФА Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларини тўхтатишга қарор қилди.

Маълумот ўрнида, коронавирус эпидемияси туфайли Италия, Испания, Франция ва бир қатор мамлакат ички чемпионатлари тўхтатилди.

Сўнги маълумотларга қараганда, 135 836 нафар инсон коронавирус юқтириб олган. Вафот этганлари эса 4990 нафарга етди. 70427 нафар одам ушбу вирусдан соғайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг “Ювентус” клуби Даниеле Руганни ва Пауло Дибала коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол ЕЧЛ Европа лигаси УЕФА

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг