Расман: Евро-2020 мусобақаси 2021 йилга қолдирилди

Спорт

image

Коронавирус пандемияси Европага, хусусан, футболга тузатиб бўлмайдиган зарба берди. УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасининг навбатдаги ўйинлари қолдирилганини эълон қилди. Бундан ташқари, деярли барча мусобақалар расман тўхтатилди.

Коронавирус сабаб, Евро-2020 мусобақаси ўтказилиши сўроқ остида қолаётганди. Бугун, 17 март куни УЕФА миллий ассоциациялар иштирокида мавсум тақвими билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш юзасидан видеоконференция ўтказди. Украина футбол ассоциацияси Европа чемпионати 2021 йилга кўчирилганини расман эълон қилди.

Маълумот ўрнида, Европа чемпионати жаҳон чемпионати каби ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказиб келинади. Ушбу мусобақа сўнгги бор 2016 йил Францияда бўлиб ўтганди. Ўшанда мусобақанинг финал босқичида Португалия Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк маротаба Европа чемпиони, деган номга сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

УЕФА Коронавирус Евро-2020

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг