Расман: Яссин Буну “Ал-Ҳилол” футболчисига айланди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Севилья” дарвозабони Яссин Бунуни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 август куни “Ал-Ҳилол” “Севилья” билан Яссин Буну трансфери бўйича келишувга эришган. Шартнома суммаси эса 21 миллион еврони ташкил қилади. Марокашлик 32 ёшли дарвозабон Саудия клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 3 йиллик шартномага келишиб олган. 

“Сешанба, 15 август куни “Севилья” “Ал Ҳилол” билан 21 миллион евролик шартномани имзолади. Яқин соатларда Буну Саудия клуби учун тиббий кўрикдан ўтади”, дейди Романо.

Маълумот учун, Яссин Буну 2019 йилдан бери “Севилья” дарвозасини ҳимоя қилади. У 2022 йилда Марокаш терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган. Чемпионатнинг бронза медали учун кечган баҳсда Марокаш Хорватияга 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби бразилиялик футболчи Неймарни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, мазкур трансфер шартлари ичида футболчига мамлакат ҳудудида никоҳсиз яшашга ҳам рухсат берилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Севилья Ал-Ҳилол Яссин Буну

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг