Расман: Уэйн Руни футболчилик фаолиятини якунлади

Спорт 2415
image

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”даги ёрқин фаолияти билан танилган “Дерби Каунти” клуби ўйновчи-мураббийи Уэйн Руни расман футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда “Дерби Каунти” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 35 ёшли Руни жамоага бош мураббий этиб тайинлангани сабаб футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган. Шартнома 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

“Браян Клафф, Жим Смит, Френк Лемпард ва Филипп Коку изидан бориш катта шараф. Мен клубга алоқадор ҳар бир кишига, мухлисларга мураббийлар штаби билан биргаликда барча имкониятларимизни ишга солиб, қўлимиздан келганича ҳаракат қилишга ваъда бераман”, дейди Руни.

2020 йилнинг январида Руни футболчилик вазифасини бажариш билан биргаликда жамоа мураббийлар штабига қўшилганди. Шундан сўнг, у ўйновчи мураббийга айланганди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида клуб бош мураббийи Коку ишдан бўшатилганидан буён, Руни бош мураббий вазифасини бажариб келаётган эди.

Футболчи сифатида Руни “Дерби Каунти” таркибида жами 35 та ўйин ўтказиб, еттита гол урган ва учта голли пас берган. 

Wayne Rooney - an underwhelming end to an underwhelming Everton career -  Royal Blue Mersey

Англиялик форвард “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасидаги ўйинлари билан муҳлисларнинг эътиборига тушган. У “Эвертон”даги дебют ўйинини 2002 йил 16 ёшида ўтказган. 2004 йил ёзида футболчи Англиянинг бошқа бир клуби “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди. 2017 йил июль ойида эса, яна Ливерпулнинг “Эвертон” жамоасига қайтди. Шундан сўнг, у Америкага, “Ди Cи Юнитед” жамоасига бориб қўшилди. 

Manchester United: Wayne Rooney Posts Nostalgic Goal-Scoring Childhood  Video To Instagram

“Манчестер Юнайтед” таркибида Руни Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, у беш марта Англия чемпиони бўлди ва уч марта Англия кубогини ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини ютди. У "Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (559 учрашувда 253 та гол). 

Rooney to manage England at Soccer Aid with Evra and Toure confirmed as  players | Goal.com

Ҳужумчи Англия терма жамоаси сафида 120 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва бу энг яхши кўрсаткичдир. Терма жамоа таркибида Руни 2006 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2004 ва 2012 йилги Европа чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борган. 2017 йилда футболчи терма жамоа сафида майдонга тушишни тўхтатди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.3
t
×