Расман Токио-2020 Олимпиадасида бокс спорт тури бўлади
Спорт
−
23 Май 2019
3327Халқаро Олимпия қўмитаси Ижроқўми боксни Токио-2020 Олимпиадаси дастурида сақлаб қолиш таклифини берди.
Лекин, Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) Токиода бокс баҳсларини ташкил қилувчи мақомида бўлмайди.
ХОҚ сайтида бокс бўйича мусобақаларни ташкил қилиш учун Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари Моринари Ватанабэ бошчилигида комиссия йиғилгани ҳақида маълумот берилган. Ушбу комиссия июнь ойи охиригача Токио-2020 лицензияси учун саралаш тизимини ишлаб чиқади ва мусобақалар ташкил қилади.
ХОҚ Ижроқўми шунингдек Токио Олимпиадасида иштирок этувчи боксчилар сони аввалгидек 286 та қолишини тасдиқлаган.
Бу борада якуний қарор 24-26 июнь кунлари Лозаннада ўтказиладиган йиғилишда маълум қилинади.
LiveБарчаси