Расман: Саудия Арабистони чегараларини қачон очиши маълум бўлди
Олам
−
03 Май 2021
8010Саудия Арабистони жорий йилнинг 17 майидан бошлаб ўз чегараларини очади ва фуқароларига бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш учун чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.
"2021 йил 17 май куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб фуқароларнинг саёҳат қилишидаги чекловлар бекор қилинади ҳамда бошқа мамлакатлар билан сув, қуруқлик ва ҳаво алоқалари тикланади", дейилган Ички ишлар вазирлиги хабарида.
Хабарга кўра, чет элликлар Саудия Арабистонига келгандан кейин 14 кунлик мажбурий карантиндан ўтишлари керак.
Саудия Арабистонида ўтган кунда 1000 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди. Пандемия бошланганидан буён тасдиқланган ҳолатлар сони 401,5 минг кишига етган. 6,9 мингдан кўп бемор касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь