Расман. Салоҳ “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
11 Апрель
1781Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби вингери Муҳаммад Салоҳ “мерсисайдликлар” билан амалдаги шартномасини 2027 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча мисрлик футболчининг янги шартномаси борасидаги тўлиқ тафсилотлар ошкор қилинмаган. Яъни маоши қанчалиги очиқланмаган.
Қайд этиш керак, кузда унинг келажаги ҳақидаги саволга Салоҳ “more out than in”, яъни, “қолишимдан кўра кетиш эҳтимолим кўпроқ” деб жавоб берганди.
Салоҳда айни дамда АПЛ да 184 та гол уриб, бу борада 5-кўрсаткични қайд этиб келмоқда. Шу икки йил ичида яна 30 гол урса, лига тарихидаги тўпурарлар ичида Харри Кейнни ҳам қувиб ўтади ва 2-ўринга чиқиб олади. АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар бу Алан Ширер. Унинг ҳисобида 260 та гол бор.
Маълумот ўрнида, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” сафига 2017 йилда келиб қўшилган. “Transfermarkt” портали 32 ёшли вингернинг нархини 55 миллион еврога баҳолаган.