Расман: Муҳаммад Салоҳ Саудия клубига ўтди
Спорт
−
22 Июнь 2023
28495Саудиялик 29 ёшли ярим ҳимоячи Муҳаммад Салоҳ расман “Ал-Адалаҳ” футбол клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Саудия клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.
Унга кўра, “Ал-Жабалаин” жамоасининг чап қанот ярим ҳимоячиси эндиликда Саудия Арабистонининг Oлий лигасидан чиқиб кетган “Ал-Адалаҳ” шарафини ҳимоя қилади.
Бу хабар Саудия Арабистонининг маҳаллий ижтимоий тармоқларида тасдиқлангач, кўплаб машҳур футбол ва умумий спорт нашрлари ҳазил тариқасида эълон қила бошлади.
Ҳаттоки, Англиянинг “Ливерпуль” футбол клубининг норасмий Вконтакте саҳифасида ҳам мазкур маълумот жойланди ва “Расман: Муҳаммад Салоҳ “Ал-Адалаҳ” ўйинчиси”, дея изоҳ қолдирилди.
Гап шундаки, Муҳаммад Салоҳ деганда барча футбол иҳлосмандлари мисрлик ўша дунёга машҳур жингалак сочли футболчини эслайди.
Унинг Саудиялик адаши Арабистон клублари юлдуз футболчиларни катта пуллар эвазига сотиб олаётган бир вақтда ижтимоий тармоқларда бир зумда “олтин сарлавҳа”га айланди.