Расман! Мандат қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Жамият
−
08 Август 2022
1111852022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) жорий йилнинг 26 август ёки 27 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот котиби Орзиқул Бобоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“Мандат тест синовлари якунланганидан етти кун ўтиб эълон қилинади. Жорий йил тест синовлари 20 августда тугашини инобатга олсак, якуний жавоблар 27 август куни эълон қилиниши керак”, дейди Орзиқул Бобоев.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бугун, 8 август кунидан бошланади. 20 август куни сўнгги имтиҳонлар бўлиб ўтади.
Абитуриетлар тест натижаларини имтиҳон топширган кунининг эртасига, ўқишга кирган-кирмаганини эса мандат эълон қилинганидан кейин қуйидагилар орқали билиши мумкин:
• my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинет;
• @e_dtm_mandatbot, @e_dtm_mandat1bot, @e_dtm_mandat2bot, @e_dtm_mandat3bot, @e_dtm_mandat4bot Telegram-ботлари.
Апелляция аризалари 21 августдан 30 августгача қабул қилинади.
LiveБарчаси