Расман: эртадан жума намози масжидларда ўқилади

Жамият 2467
image

Ўзбекистонда 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

4 сентябрдан мамлакатдаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканларида: масжидлар, черковлар, синагогалар жамовий ибодатларга рухсат берилди.

“Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги масжидларда жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилади”, дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилгани ҳақида хабар бергандик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3.2
t
×