Расман! Ҳусанов “Сити”да яна 5 йил қолади (видео)
Спорт
−
15:36 853 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан амалдаги шартномасини яна 5 йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манчестер шаҳри жамоасининг ўзбекистонлик аъзоси Абдуқодир Ҳусанов расман клубда 2031 йилнинг ёзигача қоладиган бўлди. Янги имзоланган шартномага кўра, ҳимоячининг маоши сезиларли оширилган.
Қайд этиш жоизки, “шаҳарликлар” клубига бош мураббий сифатида яқиндагина келиб қўшилган Энсо Мареска Жамоада биринчилардан бўлиб Абдуқодир Ҳусанов билан келишув шартномасини узайтирди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи ўтган йилнинг бошида Пеп Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити” клубига бориб қўшилган. Шу вақтдан бери Ҳусанов жамоа билан Англия кубоги ва Лига кубогини ютишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур инсайдер Фабрицио Романо “Манчестер Сити” ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан янги шартнома имзолашга келишиб олганини маълум қилганди.
Live
Барчаси