Расман: Ҳаж сафари нархи маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари  Илҳом Маърупов маълум қилди.

Идора вакилининг сўзларига кўра, Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб зиёрат учун тўлов миқдори ҳам кўтарилган.

Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилгани айтилмоқда.  Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

973

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг