Рамзан Қодировнинг ўғли Разамбек Жамаловга уй совға қилди (видео)

Спорт

image

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, эркин кураш баҳсларида -74 кг вазнда Ўзбекистон делегацияси сафида олтин медални қўлга киритган асли доғистонлик Разамбек Жамалов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўгли, республика спорт вазири Аҳмад Қодиров томонидан уй билан тақдирланди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Шунингдек, 2021 йилдан буён Албания терма жамоасида иштирок этаётган эркин курашчи Ислом Дудаев ҳам квартира билан мукофотланди. Дудаев Париж Олимпиадасида 65 килограмм вазн тоифасида бронза медаль учун жангда Венгрия шарафини ҳимоя қилаётган Исмоил Мусукаевга қарши баҳсда ғалаба қозонди.

Хонадонлар Россия Қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамоат фонди томонидан ажратилган. Олимпиада чемпиони бўлгани учун Жамалов ҳам 10 миллион рубль олди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли спортчиларни ўйинлардаги ғалабаси билан табриклади.

Разамбек Жамалов 2024 йилнинг февралида спорт фуқаролигини ўзгартирган. У Олимпиадада япониялик Даичи Такатанига қарши курашиб, уни мағлуб қилди ва Олимпиада чемпионига айланди. Жамалов тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасидаги ғалабаси ҳақида сўз очиб, ўз ғалабасини Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва Чеченистон халқига бағишлаганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамалов Доғистонга қайтгач, Ўзбекистон эркин кураш федерацияси совға қилган иккита Li7 автомобиллари калитини мураббийлари Муса Сайдулбаталов ва Адам Сайтиевга топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

уй Аҳмад Қодиров Разамбек Жамалов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made