Олтиним Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва Чеченистоним учун – Разамбек Жамалов

Спорт

image

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, эркин кураш баҳсларида -74 кг вазнда олтин медални қўлга киритган Разамбек Жамалов тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасидаги ғалабаси ҳақида сўз очиб, ўз ғалабасини тўрт мамлакат Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва Чеченистон халқига бағишлаганини билдирди. 

“Қалбимда ажойиб ҳис-туйғулар мавжуд. Эҳтимол, ҳозир ичимдан нималар кечаётганини сизга ифодалаб беролмасман. Мен япониялик рақибимни услубда ушладим. Турнир давомида жуда қийин баҳслар бўлди. Рақибларимга бундай рақобат учун раҳмат айтмоқчиман. Ҳар бир рақиб мени кучлироқ қилди, уларга катта раҳмат. Турнирга Россия терма жамоаси етишмади, улар билан баҳслар янада қизиқарлироқ ўтарди. Менинг олтиним Россия, Ўзбекистон, Доғистон ва мен билан ғурурланган Чеченистоним учун”, дейди Жамалов.

Маълумот учун, 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари 11 августга қадар давом этди. Мусобақада жами 329 та мукофотлар жамланмаси ўйналди. Олимпия ўйинларида 32 спорт тури бўйича медаллар учун баҳслар бўлиб ўтди ва 19 та спорт турида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 5 та спорт турида совриндор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза жами 13 та медаль билан 13-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Разамбек Жамалов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made