Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Чеченистон бош вазири ўринбосари бўлди
Олам
−
03 Октябрь 2023
6667Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 25 ёшли қизи Ойшатни республика бош вазири ўринбосари лавозимига тайинлади. Бу ҳақда “газета.ru” хабар берди.
Унга кўра, Ойшат Қодирова ҳукуматда ижтимоий блок учун ҳам масъул бўлади.
“Чеченистон Республикаси ҳукумати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Муслим Хучиев Ойшат Қодировани Чеченистон ҳукумати раисининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари лавозимига тайинлашни таклиф қилди”, деб ёзган Қодиров ижтимоий тармоқда.
Айтилишича, Чеченистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Мусо Дадаев Маданият вазирлигини бошқаради. Унинг ўрнини эса Қодировнинг қизи эгаллайди.
Маълумот ўрнида, Ойшат Қодирова аввалроқ Чеченистон Маданият вазири бўлган. Россия Президенти Владимир Путин уни II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 26 ёшли жияни Ҳамзат Қодировни ўзига куч блоки бўйича маслаҳатчи-ёрдамчи этиб тайинлаганди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь