Рамзан Қодировга яна унвон берилди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга “Чеченистон Республикаси Қаҳрамонининг олтин юлдузи” унвони берилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Медаль республика бош вазири Магомед Даудов томонидан топширилган.

Қодиров бу унвонга давлат олдидаги йирик хизматлари, халққа фидокорона хизмат қилгани, шахсий жасорати ҳамда Чеченистоннинг равнақи ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган кўп йиллик фидойилиги учун сазовор бўлган.

Қодиров “Чеченистон Қаҳрамони” унвонини 2023 йилнинг февраль ойида олган эди. Даудовнинг таъкидлашича, Қодировнинг Чеченистон ва Россия олдидаги хизматларини “баҳолаб бўлмайди” ва улар “махсус илмий тадқиқот”га лойиқ.

“Чеченистон Республикаси Қаҳрамони” унвони 2022 йил ноябрида таъсис этилган бўлиб, уни биринчи бўлиб Қодиров олган. Мукофот саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлиб, 750 пробали 70 грамм олтиндан ясалган. Юқори қисмида “Қаҳрамон” деган ёзув бор. Орқа томонида эса “Чеченистон Республикаси Қаҳрамони” деган жумла ўйиб ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга II даражали “Ватанга хизматлари учун” орденини топширганди. Мукофот Қодировга “Россия давлатчилигини мустаҳкамлаш, мамлакат мудофаа қобилияти ва Чеченистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган катта ҳиссаси учун” топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Магомед Даудов Чеченистон Республикаси Қаҳрамонининг олтин юлдузи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг