Рамзан Қодиров ўғирланган отини душманидан сотиб олди 

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Чехиядаги отхонадан ўғирланган Зазу лақабли отини Украина махсус хизматлари воситачилигида 18 минг доллар эвазига қайтариб олганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда у Telegram-каналида ёзди.

Қодировнинг айтишича, 2023 йил бошида Украина махсус хизматларининг вакиллари ўз воситачилари орқали отни пул эвазига озод қилиш таклифи билан мурожаат қилган.

“Улар менинг отга бўлган муносабатимни биларди ва янглишмади – албатта, мен рози бўлдим. Ростини айтсам, мен Зазу қандайдир тарзда, ундан санкциялар олиб ташланиб ёки шунга ўхшаш йўл билан расмий равишда қайтариб берилади, деб ўйладим. Аммо махсус хизматларнинг мардонавор режаси борлиги маълум бўлди – улар Чехия полицияси билан тил бириктириб, унинг Чехиядаги отхонадан ўғирланишини шунчаки уюштирди”, деб ёзган Чеченистон раҳбари.  

Қодировга кўра, ҳозир жонивор Чеченистонга қайтмоқда. Бироқ тулпорнинг қайтиши эгасига 18 минг долларга тушган. Эътиборли жиҳати шундаки, Чехия ҳуқуқ-тартибот идоралари уни айнан шунчага баҳолаган эди. 

“Унинг ҳақиқий қиймати ва ажойиб наслини ҳисобга олсак, бу шунчаки тийинлар! Шундай экан, дўстлар, агар Европадан бирор нарса олиб келиш керак бўлса, Украина махсус хизматларига мурожаат қилинг. Тез, профессионал, арзон, санкциялар ҳам четлаб ўтилади!” дея киноя қилган Рамзан Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Чехия ОАВлари Крабчице қишлоғидаги отхонадан Рамзан Қодировга тегишли, қиймати тахминан 400 минг крон (тақрибан 18 минг доллар) бўлган 16 ёшли Зазу лақабли зотдор от ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берганди. Чеченистон раҳбари эса Зазунинг нархи камида 10 миллион доллар эканлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Зазу от

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made