Қодировнинг ўғирланган оти камида 10 миллион доллар туриши айтилди
Олам
−
08 Март 2023
15990Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Чехияда ўғирлаб кетилган Зазу исмли отининг нархи камида 10 миллион доллар эканлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Тelegram-каналида маълум қилди.
“Дарвоқе, отимни қадрини камситмаслигингизни сўрайман. Расмийларга кўра, оммавий ахборот воситалари унинг нархини 18 000 доллар деб эълон қилдилар. Албатта, бу уни сақлаш ва парвариш қилиш учун масъул бўлган молиявий фирибгарлик билан боғлиқ сунъий камайтирилиш. Аммо зотли Зазу камида 10 миллион доллар туради”, деб ёзган Қодиров.
Шунингдек, Қодиров 2014 йилда ўзига қарши қаратилган “санкцияларнинг биринчи қурбони” шу оти Зазу бўлганини айтган. У наслдор от демократик Ғарб томонидан биринчи даҳшатли зарбани ўз зиммасига олганини таъкидлаган.
“Умуман олганда, мен тасодифга ишонмайман. От ўғрилари қандайдир ўзига хосдир: улар санкцияга тушган отни ўғирлайдиган даражада аҳмоқ ва полиция уларни топмас даражада айёр. Мен ишонмайман. Чиройли ва олижаноб ҳайвоннинг азобланиши уят. Зазу нотўғри қўлларга тушиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман”, дея хулоса қилган Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 мартидан 4 мартига ўтар кечаси Чехия ғарбидаги Крабчице қишлоғидаги отхонадан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли зотдор от ўғирлаб кетилган эди. Ҳозирда Чехия полицияси от ўғирланишини тергов қилмоқда.
LiveБарчаси